Паст Дарғомда "Malibu"га яширилган кўп миқдорли пиротехника воситалари аниқланди
- 29.11.2021 22:03
- 94
- Самарқанд
Кеча, 29 ноябрь куни соат 16:30 ларда Паст Дарғом туманида катта миқдордаги пиротехника воситаларини ортиб, ҳаракатланган автомобиль ушланган.
Туман ҳудудидан ўтувчи 4R-46 автомобиль йўлининг 7-километрида йўл-патрул хизмати ходимлари "Malibu" русумли автомобилни тўхтатиб текширганда, унинг юкхонасида 3 минг қути пиротехника воситалари борлиги аниқланган.
Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълум қилишича, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган воситалар туман ИИБга топширилган.