Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пахтачидаги гавжум чорраҳага светофор ўрнатилди

Бугун Пахтачи тумани ҳокими М.Ҳамдамов ташаббуси билан туман маркази Зиёвуддин шаҳарчасининг энг гавжум чорраҳасига янги светофор ўрнатилди.

Бу тумандаги иккинчи светофор бўлиб, яна бир чорраҳада тартибсизликка чек қўйиладиган бўлди. Биринчиси бундан бир йил олдин шаҳарчадаги Мустақиллик ва Бодой кўчалари кесишмасида ўрнатилган эди.

Бугун ўрнатилган светофор туман деҳқон бозори яқинидаги Истиқлол ва Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳада автомобиллар ва пиёдалар ҳаракатини тартибга солади.

Пахтачи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.