Поезд ва “Дамас” иштирокидаги тўқнашувда ҳайдовчи жароҳат олди

Бугун, 11 февраль куни соат 09:00 лар атрофида Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида тўқнашув содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Р.А. ҳаракатланаётиб, қалин туман тушганлиги сабабли йўлдан чиқиб кетган ва биринчи бўлим қўриқланмайдиган темир йўл объектида поезд билан тўқнашув содир этган.

Оқибатда “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Р.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

"Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз", дейилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.