Путин ва Трамп телефон орқали коронавирусга қарши курашиш ҳақида гаплашди
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, кечқурун телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбат чоғида мамлакат раҳбарлари COVID-19 коронавирусини дунё бўйлаб кенг тарқалиб кетиши билан боғлиқ жиддий чоралар кўрилиши зарурлиги ҳақида ва нефть бозоридаги вазият билан боғлиқ муаммоларни маслаҳатлашган ҳолда ҳал қилиш тўғрисида келишувга эришди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.
“Давлат раҳбарлари коронавируснинг кенг кўламда тарқалиб кетганлиги билан боғлиқ жиддий хавотирларни билдиришди ва Россия билан АҚШда хавфга қарши кўрилаётган чора-тадбирлар билан ўзаро ўртоқлашди. Иккала давлат ўртасида, ушбу йўналишда яқиндан ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди”, дейилган хабарда.
АҚШ ва РФ етакчилари дунё нефть бозоридаги ҳозирги ҳолат ҳақида фикр алмашдилар ва бу борада Россия-Америка маслаҳатлари орқали фаолият олиб борилишига шартлашишди.
Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги бошқа масалаларга ҳам тўхталдилар ва алоқаларни давом эттиришга келишди.