Қозоғистонда 9 май паради ўтказилмайди, Москвада ҳам қозоқ ҳарбийлар ииштирок этмайди

Мудофаа вазирлигининг иқтисод қилинган маблағлари Қозоғистон армиясини тайёрлашга йўналтирилади.

Аввалроқ Қозоғистон Мудофаа вазирлиги 2023 йил 9 май куни ҳарбий парад ўтказиш режалаштирилмагани ҳақида хабар берган эди.

Қуролли Кучлар Бош штаби вакили Даурен матбуот анжуманида ҳарбий парадни ўтказишдан бош тортишга бюджетни тежаш сабаб бўлганини таъкидлаган.

«9 май куни парад ўтказилмайди. Мудофаа вазирлиги тежалган маблағни жанговар шайликни сақлаш ва қўшинларнинг ҳаракатчанлигини оширишга сарфлайди», дейган Даурен Абдуллин.

Шунингдек, у Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик доирасида қозоғистонлик ҳарбийларнинг Москвадаги ҳарбий парадда иштирок этиши масаласи кўтарилмаганини айтган.

Риа Новостининг хабар беришича, Москвадаги Қизил майдон 27 апрелдан 10 майгача Ғалаба байрамига тайёргарлик муносабати билан жамоатчилик учун ёпиқ бўлади.

Шунингдек, 8-9 май кунлари Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Москвага ташрифи режалаштирилган, у парадда қатнашишга қарор қилган.