Қурбонлар сони ошмоқда: Жанубий Кореяда қутқарувчилар сув босган туннелдан яна 13 кишининг жасадини топишди
- 17.07.2023 12:06
- 47
- Хориж
685 метр узунликдаги туннелда 20 га яқин машина қолиб кетган, қанча одам борлиги номаълум.
Бир неча кун давом этган кучли ёмғир Жанубий Кореянинг катта қисмида сув тошқини, кўчки ва электр таъминотидаги узилишларга сабаб бўлди.
Сўнгги маълумотларга кўра, 39 киши ҳалок бўлган, 9 киши бедарак йўқолган, 34 киши жароҳатланган.
Шимолий Чхонджу марказий провинциясининг Осан шаҳридаги туннель яқинидаги дарё қирғоқларидан тошиб чиқиб, туннельни бир зумда тўлдирган, ҳайдовчи ва йўловчилар қочиш улгурмаган.
Шанба куни тўққиз киши қутқариб олинган, қолганларнинг тақдири ҳозирча номаълум.
Шимолий Кёнсанда кўчки уйларни бутунлай босган. Минглаб одамлар эвакуация қилинган.
Мамлакат бўйлаб темир йўл қатнови ва айрим автотрассалар тўхтатилган.
Корея метеорология бошқармаси ёғингарчилик кўпайишини башорат қилмоқда ва хавф-хатарлар ҳақида огоҳлантирмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди
- 2 соат аввал
- Долзарб
Хотин-қизлар спортда беллашди
- Бугун, 11:58
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- Бугун, 11:51
- Самарқанд