Қурилиш ва ободонлаштириш соҳасида тажриба алмашиш учун Хоразм вилояти делегацияси Паст Дарғомга келди

Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш,  коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ  тумандаги, қурилиш-бунёдкорлик, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари билан танишиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Паст Дарғомда бўлди.

- Туман ободонлаштишиш бошқармаси қошида ташкил этилган “Пастдарғом бунёдкор обод” ДУК фаолиятига билан танишар эканмиз, Хоразм вилояти туманларида ҳам кўп тармоқли ишлаб чиқариш жараёнларини ўзида жамлаган давлат унитар корхонасини ташкил этишни мақсад қилдик. Бу ишни амалга оширсак, қурилиш таннархи арзонлашади, тушган фойда яна туманни обод қилиш ишларига йўналтирилади. Ана шунда ободонлаштириш ишларининг давлат Дастурлари ёки маҳаллий буджет маблағларининг орттирилган қисмига боғлиқлиги камайишига эришамиз. Паст Дарғом туманида ташкил этилган мана шундай ишларни тажриба сифатида вилоятимиз туманларида ҳам жорий этишни режалаштиряпмиз, - деди Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Баҳром Қурбонов.