"Россия коммунистлари" Горбачёвни жиноий жавобгарликка тортишни сўради

"Россия коммунистлари" раҳбари Максим Сурайкиннинг РИА Новостига айтишича, партия Россия Федерацияси Тергов қўмитасига СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачёвни Чернобиль АЭСидаги портлаш ҳақидаги маълумотни яширганлик учун жиноий жавобгарликка тортишни сўраб мурожаат қилган.

Чернобиль АЭСидаги авария 1986 йил 26 апрелга ўтар кечаси содир бўлди. 4-энергия блокининг реактори портлади. Воқеа оқибатида атроф муҳитга катта миқдордаги радиоактив моддалар тарқалди. Ҳаммаси бўлиб 7 миллиондан ортиқ киши яшаган Украина, Белорусия ва Россиянинг улкан ҳудудлари зарарланди. Ўша пайтда Горбачев КПСС Марказий Қўмитасининг Бош котиби эди.

"Россия Коммунистлари" партияси Горбачёвга қарши Чернобиль АЭСидаги портлаш ҳақидаги маълумотни яширгани учун жиноий жавобгарликка тортилишини талаб қилди. “Бизнинг партиямиз Горбачев жинояткорона ҳаракатсиз ва воқеа юзасидан жамиятнинг тезкор бошқарувига тўсқинлик қилган деб ҳисоблайди. Биз Россия Федерацияси Тергов қўмитасига унинг жавобгарликка тортилишини талаб қилган баёнот жўнатдик», деди Сурайкин агентликка.

Унинг сўзларига кўра, 1986 йил апрель ойида Горбачев атом электр станциясидаги портлаш ва мамлакатнинг кўплаб шаҳарларига таҳдид солаётган радиация хавфи тўғрисида маълумот олгач, одамлар ҳаётини сақлаб қолиш ва вазият учун муҳим бўлган бошқа чораларни ўз вақтида кўрмаган.

"Нафақат Москва, Ленинград, Свердловск, Минскда, балки Киевда ҳам 1 май тадбирлари бекор қилинмади ва умуман, Горбачёв аҳолига фақат 14 майда мурожаат қилди. Ваҳоланки, зудлик билан 26 апрелда бутун мамлакат бўйлаб ўзини изоляция қилиш ҳақида эълон қилиниши керак эди. Ахир радиоактив булут ҳатто Швецияда ҳам қайд этилди".

Г.Холдорова тайёрлади.