Россия қўшинларининг Украина яқинидан олиб чиқилиши айрим манбаларда чалғитиш деб ҳисобланмоқда
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили мамлакат қўшинлари Украина чегарасидан қайтаётгани ва бу кун "Ғарб ОАВларининг жазавали тарғиботи шармандали якун топиши билан тарихга қолиши"га ишора қилганди. Бироқ, қатор давлатлар Россия қўшинлари ҳамон Украина чегарасида қолаётгани ҳақда айтмоқда.
Бу ҳақда Америка ва Европа ҳукумат тузилмаларидаги аноним тўртта манбага таяниб, The Washington Post газетаси ёзган.
Уларга кўра, Вашингтон Россиянинг қўшинларнинг машғулотлардан доимий дислокациясига қайтиши ҳақидаги баёнотларини “чалғитишга қаратилган дезинформацион кампаниянинг бир қисми бўлиши мумкин”.
17 февраль куни АҚШ Россия қўшинларининг Украина билан чегарасидан олиб чиқилишига ишонмаслиги ва янги босқин санасини 20 февралга белгилагани маълум қилинган эди. “Россия-Украина уруши” бошланишининг янги саналарини Американинг Politico со нашри таҳлилчиларга таяниб маълум қилди
Нашрнинг ишончи комилки, аввалроқ эълон қилинган 16 февраль санаси эътиборни янада муҳим вақт доираларидан “чалғитди”. Россия қуролли кучлари бўйича эксперт Майкл Кофманнинг таъкидлашича, айнан Россия қўшинларининг 20 февраль куни Беларус билан қўшма машғулотлар якунланганидан кейинги ҳаракатлари вқоеалар ривожини тушунишга ёрдам беради.