Самарқанд давлат тиббиёт институти халқаро мустақил илмий рейтингда 3-ўринни эгаллади
Самарқанд давлат тиббиёт институти Webometrics Ranking of World Universities рейтингида Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари ичида 3-ўринга лойиқ кўрилди.
Ушбу рейтингда Ўзбекистондаги 85 та олий ўқув юрти сайтлари орасида Ўзбекистон Миллий университети биринчи, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали иккинчи, Самарқанд давлат тиббиёт институти учинчи ўринни банд этиб, мамлакатимизнинг энг намунали олий ўқув юртлари қаторига кирди.
Глобал рейтингда биринчи ўринни Гарвард университети сайти эгаллади. Иккинчи ўринда Стенфорд университети, учинчи ўринда эса Массачусетс технологик институти қайд этилган.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Webometrics халқаро рейтинг тизими (Webometrics Ranking of World Universities) Испанияда 2004 йил ташкил топган бўлиб, бугунги кунда дунё миқёсида энг таниқли халқаро мустақил илмий рейтинг тизими ҳисобланади. Олий таълим муассасаларининг рейтинг натижалари, илмий ишлари, илмий мақолалари, веб-сайт сифати ва бошқа мустақил кўрсаткичлар орқали экспертлар гуруҳи томонидан белгиланади.
1. Ўзбекистон Миллий университети.
2. Тошкент Педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали.
3. Самарқанд давлат тиббиёт институти.
4. Тошкент Ахборот Технологиялари университети.
5. Тошкент давлат педагогика университети.
6. Самарқанд давлат университети.
7. Тошкент тиббиёт академияси.
8. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
9. Бухоро давлат университети.
10. Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Одилбек АҲМЕДОВ.