Самарқанд шаҳрида фуқарони 700 доллар эвазига техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро О.С. бошқа бир фуқаро У.нинг ишончига кириб, уни Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.