Самарқанд шаҳридаги кўчаларнинг 20 фоизи таъмирланган
- 07.07.2019 21:14
- 359
- Самарқанд
Бу ҳақда айни пайтда эфирга узатилаётган Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг «Очиқ мулоқот» кўрсатувида Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Облоқулов айтиб ўтди.
Ҳоким, шунингдек, кўчаларнинг аянчли аҳволи қатор йиллар мобайнида самарқандликларнинг давомий муаммоси бўлганини билдириб, уни тузатиш бўйича 2018 йилда 90 километр масофадаги 116 та марказий ва ички кўчаларда 17,3 млрд. сўмлик турли даражадаги таъмирлаш ишлари амалга оширилганини қайд этди.
Шунингдек, ҳоким жорий йилги дастурда 150 га яқин кўчаларда таъмирлаш ишлари бажарилиши режалаштирилганини билдирди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа