Самарқанд шаҳрининг айрим кўчалари газ таъминотида узилиш рўй беради

Бугун, 4 январь куни Самарқанд шаҳар Панжакент кўчасидаги газ қувуридан газ сизиб чиқишини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли Панжакент, Абдураҳмон Жомий ҳамда Регистон кўчалари атрофида истиқомат қилаётган истеъмолчиларга етказиб берилаётган табиий газ таъминоти соат 15:00 гача вақтинчалик тўхтатилади.

Табиий газ истеъмолчиларидан газ ускуналарингиз жумракларини ўчириб қўйиш талаб этилади.

Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Ҳудудгаз Самарқанд» МЧЖ матбуот хизмати.