Самарқанд вилоят судлари раҳбарлари Булунғур ва Жомбой туманларида сайёр қабул ўтказади
- 14.08.2019 14:25
- 157
- Самарқанд
Самарқанд вилояти жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судларининг раислари жорий йилнинг 16 август куни соат 10:00 дан 12:00 гача Булунғур тумани Халқ қабулхонасида, шунингдек, соат 14:00 дан 16:00 гача Жомбой тумани Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказади.
Сайёр қабулда тадбиркорлар, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари ечимини топмаётган, қўшимча ўрганишни талаб қилинадиган масалалар бўйича вилоят судлари раҳбарларига шахсан мурожаат қилишлари мумкин.
Теглар:
Сайёр қабул