Самарқандда 6693 та доимий даромад манбаига эга бўлган оилалар камбағаллик рўйхатидан чиқарилади

Вилоятда “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқларни ихтисослаштириш тадбири доирасида муҳтож оилаларга 100 минг тупдан ортиқ кўчат, 500 яқин асалари уялари, 138 минг бош жўжа, 2 мингдан ортиқ чорва моллари тарқатилиб, 1000 та енгил конструкцияли иссиқхоналар қурилган.

Пандемия шароитида турмуш шароити оғирлашган оилалардаги ишсизлар бандлигини таъминлаш ва даромад манбаини яратиш бўйича ишлаб чиқилган “Вақтинчалик тартиб”га асосан оилаларни турмуш тарзи қайта ўрганиб чиқилган.

Мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, 6693 та доимий даромад манбаига эга бўлган оилаларни камбағаллик рўйхатидан чиқариш масаласи сектор раҳбарлари томонидан маҳаллий Кенгашлар муҳокамасига киритилган.

Шунингдек, 54 минг 780 нафар фуқароларнинг бандлиги ва даромадини таъминлаш бўйича иқтисодий, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш комплекслар кесимида чора-тадбирлар белгиланган.

Жумладан, 1 966 нафари оилавий тадбиркорликка, 1 584 нафари ҳунармандчилик, 5 459 нафари жамоат иши, 5 536 нафари саноат ва қишлоқ хўжалик лойиҳаларига, 731 нафари кооперация асосида, 5 818 нафари такрорий экин экишга ва 4 046 нафари қурилиш объектларига жалб этилади. Яна 18 827 нафар аҳоли ўзини-ўзи банд қилиши таъминланади.