Самарқандда эркак рашк туфайли опа-сингилни пичоқ билан жароҳатлади
- 12.08.2019 10:26
- 1376
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 8 август куни соат 15:00 лар атрофида Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчаси, 32-уйда жойлашган савдо дўкони олдида фуқаро А.С. ўзининг танишлари М.З ва унинг опаси М.З.лар билан рашк оқибатида жанжаллашиб қолади. Жанжал вақтида А.С. ўзининг ёнида бўлган хўжалик ишларида ишлатиладиган ўткир-кесувчи пичоқ билан опа-сингилларни таналарининг юз ва бошқа соҳаларини бир неча маротаба кесиб, уларга ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари етказган.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан шу куни А.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “а,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
2019 йил 9 август куни А.С. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси хабар бермоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Яна 8 та электробус Самарқандга етиб келди
- Кеча, 21:56
- Самарқанд