Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда илк бор тоғ ва спорт туризми фестивали ўтказилди

Ёшлар ўртасида илк бор экстремал ва тоғ туризми фестивали ҳамда спорт сайёҳлиги йўналишида Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди. Унда республикамиз бўйича юз нафардан ортиқ ёшлар ўз маҳоратларини намойиш этди.

Қатнашчилар топографик харита бўйича белгиланган манзилни топиш, арқонни турлича боғлаш, арқон орқали тик қояга чиқиш шартлари бўйича беллашди.

Самарқанд туманидаги “Оқ бўйра туризм маскани”да якунига етган фестифалда вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуруллаев барча иштирокчиларга миннатдорлик билдирди. Бу каби фестиваллар аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда ички туризимни жонлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари тоширилди.

Вилоят туризмни ривожлантириш депортаменти ахборот хизмати.