Самарқандда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ яна бир фирибгарлик ҳолати фош этилган
- 19.05.2023 11:52
- 385
- Жиноят ва жазо
Аввалроқ сохта ҳужжат билан олий ўқув юртига ўқишни кўчиришни ваъда қилган фирибгар ушланганди.
Бу галги ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Унга кўра, ТАТУ Самарқанд филиали бўлим бошлиғи К.З. фуқаро Р.Р.нинг фарзандининг ўқишини Тожикистон Республикасидаги олий таълим муассасасидан Ўзбекистон-Финландия институтига кўчириб бериш эвазига 1 600 АҚШ долларини қўлга киритган.
Ушбу пуллар ҳисобидан 500 АҚШ доллари қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
фирибгарлик
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!