Самарқанднинг туризм салоҳияти “Beijing expo 2019” кўргазмасида намойиш этилмоқда

Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида “Beijing Expo 2019” кўргазмасида Бутунжаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерацияси томонидан ташкил этилган стендда Самарқанднинг туризм салоҳияти намойиш этилмоқда. Халқаро кўргазмага ташриф буюрган минглаб иштирокчилар Самарқандга катта қизиқиш билдириб, албатта маданиятлар маркази ҳисобланмиш бу диёрга саёҳатларини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, иштирок этаётган туристик шаҳарлар вакиллари билан туризм соҳасини ривожлантириш юзасидан тажриба алмашиниб, Самарқанднинг тарихий-маданий мерос объектлари тўғрисида маълумотлар акс эттирилган тарқатма материаллар ташриф буюрувчиларга тақдим этилмоқда.

Самарқанд вилояти туризмни

ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.