Санкт-Петербургда юк поездлари тўқнашиб кетди
- 29.07.2020 18:30
- 140
- Хориж
Тўқнашув оқибатида бир нафар машинист жароҳатланди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.
Фавқулодда вазият 28 июль куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 (16:00 – Тошкент вақти)да “Октябрский” темир йўлининг “Купчинская” бекатида содир бўлди. Тақдим этилган маълумотга кўра, икки юк ташувчи поезд тўқнашган ва темир йўл йўлагидан чиқиб кетган.
Тезкор ёрдам хизмати вакили тўқнашувдан сўнг икки киши тиббий кўрикдан ўтказилганини ва машинистлардан бири жароҳатланганини маълум қилди. Тўқнашув юз берган темир йўл ҳудуди жиддий шикастланган. Воқеа жойига таъмирлаш гуруҳи юборилган.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Қурбонлар ва жиддий жароҳатланганлар йўқ.
Теглар:
Санкт-Петербург
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа