Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Шарқ тароналари” фестивали иштирокчилари “жаннат меваси”дан баҳраманд бўлади

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилишича, “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалига ташриф буюрувчи меҳмонларнинг саёҳат маршрутига илк бор Самарқанд шаҳар Боғибаланд маҳалласидаги Анжирзорлар  киритилди.

Энди меҳмонлар Самарқанддаги Амир Темур боғларидан ҳисобланган Боғибаланд анжирзорларига ташриф буюриб, жаннат меваси бўлган анжирдан тановул қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов вилоятда туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда Самарқанд анжирзорларини туристик маршрутга киритиш юзасидан ўз таклифларини билдирган эди.