Шавкат Мирзиёев: Аксарият вазирлик ва идоралар, корхоналар рақамли технологиялардан мутлақо йироқ
“Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлларидан бирини бериш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда. Юртимиз халқаро ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш индекси бўйича 2019 йилда 8 поғона кўтарилган бўлса-да, ҳали жудаям орқадамиз, жудаям. Мана шуни ҳаммамиз аниқ билишимиз керак. Жуда орқадамиз.
Аксарият вазирлик ва идоралар, корхоналар рақамли технологиялардан мутлақо йироқ десак, бу ҳам ҳақиқат. Агар биз ўзимиз мана шундай масалани, мана шундай хулосани ўзимиз чиқармасак, ҳеч ким чиқара олмайди. Рўй-рост айтишимиз керак, кўп вазирлик, идора, корхона раҳбарлари бу технологиялардан йироқ ва ўз устидаям ишламаяпти. Жамиятиниям ишлатолмаяпти, жамоасини ҳам ишлатолмаяпти, кўпи шунга интилмаяпти ҳам. Лекин шунга интилмаган раҳбарлар, вазир бўладими, ҳоким бўладими, корхона раҳбари бўладими, шуни ҳаммамиз билишимиз керак. Агар мана шу рақамли технологиялардан ўзимизни қийнаб жуда аниқ режалар қилиб шуғулланмасак, биз анча орқада қолиб кетдик”.