Такси хизматини кўрсатаётган “Spark” ёниб кетди
- 16.10.2019 13:01
- 282
- Жамият

Жорий йилнинг 14 октябрь куни соат 23 дан 40 дақиқа ўтганда Навоий шаҳар Ислом Каримов кўчасида ҳаракатланиб кетаётган, фуқаро Ш.Х. бошқарувида бўлган “Spark” русумли автомобилда ёнғин келиб чиққан.
Хабар асосида воқеа жойига битта ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинма чақирилган манзилга беш дақиқада етиб борган ва ёнғин соат 23:46 да қуршаб олиниб, соат 23:48 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида “Учтут Навбаҳор кўрки” уюшмасига қарашли “Spark” русумли автомобилнинг мотор ва салон қисми ёниб зарарланган.
ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мурожаатчилар эътирофидаги депутат
- 40 дақиқа аввал
- Жамият
Россия дронлари илк бор НАТО мамлакати ҳудудида
- 41 дақиқа аввал
- Хориж
Соғлом кишиларни жиннихонага жойлаган ҳайдовчи
- 46 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Энг йирик чучук сув захираларига эга мамлакатлар
- 2 соат аввал
- Долзарб
Никоҳдан ўтишда тиббий кўрик бекор қилинмади
- Бугун, 11:49
- Саломатлик