Тарихий овоз бериш: АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси кетма-кет учинчи марта янги спикерни сайлай олмади

100 йил ичида биринчи марта АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери сайловида биринчи овоз беришда номзодлар етарли — 218 овозни ололмади. Иккинчисида ҳам ғолиб аниқланмади.

Сайловлар даъвогарлардан бири камида 218 овоз олмагунча давом этади ва қонунчилар исталган вақтда сайлов бюллетенларига янги номзодларни қўшиш ҳуқуқига эга.

Палатадаги республикачилар 222 нафар кўпчиликни ташкил қилади, бироқ уларнинг номзодида бирлик йўқ: кўпчилик иккала марта ҳам Кевин Маккарти учун овоз берган, бироқ том маънода бир неча киши бошқа партия аъзосини афзал кўрган.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери учун тарихий учинчи овоз бериш ҳам муваффақиятсизликка учради.

Спикер сайланишидан олдин палатанинг янги таркиби қасамёд қила олмайди ва қонун яратиш фаолиятини бошлай олмайди. Эртага сайловлар давом этади.