Тарихни ўзгартирган ном, кашфиёт, ихтиролар
Аввалги мақолаларимизда кинематография, автомобиллар, самолёт кашфиётлари, шунингдек, фотоаппарат, радио, телевизор ҳақида ёзгандик. Бу сафар ҳам сизни қизиқтирган ном, кашфиёт ва ихтиролар ҳақида таништиришни лозим топдик.
Компьютер
Эндиликда компьютер ихтироси XIX асрга, тўқув дастгоҳига бориб тақалишини тасаввур қилиш қийин, лекин аслида биринчи компьютерлар айнан шу дастурлаштирилган машиналар бўлиб, улар матога ихтиёрий равишда пуркатилган тешик-тешик перфокарта нақшларни яратган. Тарихий хроникаларда биринчи компьютернинг яратилиши асносида англиялик Чарльз Беббижнинг ҳам исми бор.
Беббиж фаолияти давомида логарифмик жадвалларни ҳисоблайдиган машина ясашни ўзи олдига мақсад қилиб қўйганди. Кейинчалик бу машина автоматлаштирилган ҳисоб-китоблар (айириш-қўшиш) машинаси деб аталди ва унинг яратилиши 1822 йилга тўғри келди. Айнан шу қурилма биринчи компьютернинг прототипига айланди. Тасаввур қилиш қийин, лекин ўша ихтиронинг тўлиқ кўламли тахмини фақат 1991 йилда (Беббижнинг 200 йиллик юбилейига бағишлаб) якунланди.
Айириш-қўшиш машинасини компьютернинг асосий аждоди деб аташ қийин, лекин ихтирочи яратган технологиялар ҳанузгача замонавий компьютерларга жорий этилади.
Биринчи компьютерлар ихтирочилари номига даъво қилувчи яна бир неча номзодлар бор: Уларнинг барчаси ҳисоблаш, машинасозлик, муҳандислик каби инсониятга фойда келтирадиган соҳаларга ўз нуқтаи назари билан қараган, лекин уларнинг ҳаммасини битта умумий мақсад – кундалик ҳаётда янги компьютерлар жорий этиш истаги бирлаштирган.
Интернет
1836 йилда телеграф ва 1876 йилда телефон ихтиро қилинганидан бери одамлар интернет ихтиросига интила бошлаган. Ҳарбий мақсадларда компьютер орқали алоқани ривожлантириш АҚШ президенти Эйзенхауэр томонидан таклиф қилинди. 1957 йилда Совет Иттифоқи томонидан биринчи сунъий йўлдош учирилганидан сўнг, ARPA илғор тадқиқот лойиҳалари агентлиги ташкил этилиб, СССР дунё космик саноатини ривожлантиришга ундаган бир пайтда, америкаликлар компьютер технологияларини тараққий эттиришга қарор қилишди.
1962 йилда ҳарбийлар манфаатини кўзлаб, компьютер технологияларини тадқиқ қилиш лойиҳасига интернет асосчиларидан бири доктор Ликлидер раҳбар этиб тайинланди. Айнан Ликлидер АҚШ Мудофаа вазирлигининг биринчи компьютер тармоғи – ARPANETнинг ривожланишига асос олди ва 7 йил ўтгач, тармоқдаги биринчи “суҳбат” қайд этилди.
Тармоқ 1972 йилда намойиш этилди, шундан сўнг интернет яратиш бўйича биринчи ғоялар ривожлана бошланди, биринчи электрон почта пайдо бўлди. 1977 йилда фойдаланувчилар сони 100 нафарга яқинлашди, 1984 йилда 1000 дан, 1989 йилга келиб эса 100 000 дан ошди.
World Wide Web (www) 1991 йилда жорий этилди, 6 йилдан сўнг унинг 19,5 миллион фойдаланувчиси бўларди.
Мобиль телефон
Биринчи мобиль телефон прототипи 1973 йилда чиқарилган. Motorola компаниясининг асосий ихтирочиси Мартин Купер ушбу қурилма орқали биринчи қўнғироқни амалга оширди. Мартин кимга телефон қилди деб ўйлайсиз? Албатта, AT&T фирмасидаги ўз рақибига.
Навбатдаги техник кашфиёт ҳабаридан сўнг бир неча минг киши портатив телефон сотиб олиш учун навбатга ёзилди. Ҳали мавжуд бўлмаган маҳсулот нархи 3995 доллар бўлишига қарамай, истеъмол бозори портлади ва 1984 йил бу янгиликни кутиш билан ўтди. Бутун дунё бўйлаб тармоқлар ва уяли алоқа ривожланиб бориб, уй телефонлар даври ўтмишга қараб шошилди.
Атиги 10-15 йил ичида дунё турли хил мобиль телефонлар билан тўлиб кетди, 2007 йилда бозорда iPhone пайдо бўлганидан сўнг, ишлаб чиқарувчилар бутунлай бошқа технологик форматга таяна бошлади. Бугунги кунда дунёда 9 миллиарддан ортиқ уяли телефонлар қўлланилади, бу дунё аҳолисининг 86 фоизида мобиль телефон бор, дегани.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.