"Толибон" амнистия ваъда қилмоқда ва аёлларни давлат тузилмаларига чорламоқда

Ҳа, шундай. "Толибон" Афғонистон ҳукумат амалдорларига умумий амнистия беришни ваъда қилмоқда ва аёлларни ҳукумат тузилмаларида иштирок этишга чақирмоқда.

Ташкилот вакили Энамулла Самангани шундай баёнот берди:

“Ислом Амирлиги аёлларнинг азоб чекишини хоҳламайди. Улар шариат қонунларига мувофиқ давлат тузилмалари ишига жалб қилиниши керак. Бошқарув тузилмаси қандай бўлиши ҳозирча аниқ эмас, лекин мавжуд тажрибани ҳисобга олган ҳолда, у албатта бутунлай исломий раҳбарият бўлиши шарт ва унга ҳамма томонлар бирлашиши керак".

Саманганининг сўзларига кўра, "Толибон" ўз олдига аҳолини исломлаштириш вазифасини қўймайди, чунки Афғонистон мусулмон мамлакатдир ва кўп давлатлар террорчи деб тан олган ҳаракат бу борада қандай қоидаларга амал қилинишини кутаётганини мамлакат аҳолиси жуда яхши билади.

"Толибон" назорати остига ўтган ҳудудларда қиз ва аёлларга қаттиқ чекловлар қўйилди: улар уйда қолиши, соч ва юзларини яширадиган диний либос кийиши талаб этилди, ҳатто ўрта мактаб таълимини олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишди. "Толибон" амал қилган қонунлар ўзига жабр етказиш ва ўлим жазосининг кенг қўлланилишини назарда тутади. Бундан ташқари, ҳаракат вакиллари санъат асарлари, одам ва ҳайвонлар тасвирланган рекламаларга қарши.

Шунинг учун "Толибон" Қобулга келганидан сўнг, шаҳар кўчаларида радикал мусулмонларнинг ислом ҳақидаги ғояларига тўғри келмайдиган граффит ва плакатлар бўялди. Аёллар оммавий равишда қора кийишди, улардан уйда қолиш ва эркакларсиз кўчада кўринмасликни талаб қила бошлашди.

Россиялик сиёсатшунослар "Толибон" ўз позицияларини юмшатишини ва ҳеч бўлмаганда бошида халқаро майдонда ўз қиёфасини яхшилашга ҳаракат қилишини кутишмоқда. Август ойида "Толибон" ҳужуми пайтида ҳаракатнинг вакиллари ўзлари масъул бўлган ҳудудларда турли тартибларни жорий қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Масалан, баъзи ҳудудларда қизлар мактабга боришни давом эттирган бўлса, бошқаларида бу тақиқланди.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, амнистия ва аёлларнинг давлат тузилмаларига кириши ҳақидаги аризаларга қўшимча равишда "Толибон" аёлларга теледастурларни олиб боришга рухсат берган. Ҳаракат вакили Суҳайл Шоҳин "Толибон" судсиз жазоламаслигини ваъда қилди. Унга кўра, оёқ-қўллар жазо тариқасида кесилиши ёки тошбўрон қилиниши фақат шариат судининг қарори билан ижро этилади.
Гулнора Холдорова тайёрлади.