«Толибон»лар вакиллари Москвада Афғонистон ҳудуди, тупроғи чет давлатлар манфаатига хизмат қилмаслигини таъкидлади
«Толибон» делегацияси Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, ташқи ишлар вазирлигининг Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кабулов билан учрашди, дейилади ҳаракатнинг ихтиёрида бўлган сиёсий идораси баёнотида.
"Учрашувда Ислом амирлиги делегацияси ("Толибон" бошқарув тизимининг ўзини номлаши - таҳр.) Афғонистон тупроғи ҳеч кимга қарши ишлатилмаслиги тўғрисида ўз позициясини яна бир бор таъкидлади", дейилади хабарда.
Ҳаракат вакиллари, шунингдек, Афғонистонда барқарор тинчликка эришишдан манфаатдор эканлигини билдирди. Бундан ташқари, улар қўшни давлатлар билан чегара пунктлари одатдагидек ишлашига ишонтиришди.
Делегациянинг Москвага ташрифи икки кун давом этади. Делегацияга Қатардаги сиёсий идораси етакчиларидан бири, Афғонистон фуқаролари билан алоқалар бўлими бошлиғи Шахабуддин Делавар раҳбарлик қилди.
Афғонистонда ҳозир қишлоқ жойларда муҳим ҳудудларни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга қарши ҳужумни бошлаган толибонлар ва ҳукумат кучлари ўртасида қарама-қаршилик авж олмоқда. Эскалация Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг республикадаги миссиясининг муваффақиятсизлигини тан олиш деб атаган Америка қўшинларини олиб чиқиш фонида содир бўлмоқда.
Баъзи афғон ҳарбийлари Тожикистон ҳудудига ўтишди. Душанбе Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ЖХШТ) иттифоқчиларидан Афғонистон билан боғлиқ муаммоларни енгишга ва жанубий чегараларни мустаҳкамлашга ёрдам сўради.