Тошкентда бир кечада 5 та ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳрида бир кунда 5 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 3 таси қуриган ўсимлик ва чиқиндиларни ёниши билан боғлиқ бўлган ёнғинларни ташкил этмоқда.
Жумладан, бугун, 17 июль куни соат 07:20 да, Сергели тумани, Йўлдош 9-даҳаси 7-уй 12-хонадонда уй жиҳозлари 15 кв.м майдонда ёнган. Ёнғиндан хонадоннинг 25 кв.м майдони сақлаб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 07:21 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 07:36 да бартараф этилган.
Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган деб, тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.