Туғма қобилият эгаси

Буюк француз физиги ва математиги Андре-Мари Ампер туғма қобилият эгаси бўлганини камдан-кам одам билади. У математикага ҳайратомуз қобилияти билан бирга мутолага ҳаддан ташқари ўчлиги билан ажралиб турган.

1775 йилда Франциянинг Лион шаҳрида туғилган Андре-Мари 7-8 ёшларида том-том китобларни ўқиб чиқишга улгурган, бунинг устига энциклопедияларни ҳам меҳр билан ўрганган.

Шуниси ҳайратлики, кўп йиллар ўтгандан кейин ҳам ўқиб чиққан китобларини сўзма-сўз такрорлай олган.

Бироқ математика унинг севган соҳаси бўлиб қолди. 11 ёшида Ампер Лагранжонинг машҳур “Таҳлилий механика“ асаридаги мураккаб масалаларни мустақил равишда таҳлил қилиб, осонлик билан еча оларди. Ёш математикнинг бу истеъдоди йиллар давомида йўқолмади. Ампер математикада инқилоб ясади, химия бўйича қатор рисолалар ёзди ва электродинамиканинг фундаментал қонунларини кашф қилди. Унинг туғма қобилияти шеърият ва руҳшунослик назарияларини  яратишда ҳам намоён бўлди.

Шунинг учун ҳам бугун у яратган Ампер қонуни, яъни бир-биридан муайян масофада жойлашган ўтказгичларнинг кичик бир қисмидан оқаётган икки электр токининг ўзаро механик таъсири ҳақидаги қонун инсониятга хизмат қилиб келмоқда. Бу Андре-Мари Ампернинг туғма қобилияти меваси эди.

Т.Шомуродов тайёрлади.