“Туринг, суд маслаҳатчилари келяпти!”

25 минг кишилик марафон

Москвада коронавирус чекловлари олиб ташлангач, биринчи кенг қамровли марафон ўтказилди.

Унда 25 минг профессионал спортчилар ва югуриш ишқибозлари иштирок этди. Югуриш учун икки стандарт масофа - 42,2 километр ва қисқартирилган 10 километр танланди. Марафон олдидан барча иштирокчилар чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди. Аёллар ўртасидаги Трофимова ўзининг илгари марафондаги натижасини 29 секундга яхшилади: 42,2 километр масофани 2 соату 28 минут 2 секундда босиб ўтди.

Қўзиқоринни ким кўп теради?

Скандинавия мамлакатлари –Швеция, Норвегия, Финландия ва Шарқий Европада худди Россиядагидек қўзиқорин теришади ва ғамлаб олишади.

Тансиқ маҳсулотни териш, шунингдек Франция, Испания, Италияда ҳам оммалашган. Грекларда эса қадимдан турли қўзиқоринларни териш ва улардан мазали егулик тайёрлаш анъанага айланган. Япония, Хитой, Корея, Вьетнам ва Жанубий Шарқий Осиё мамлакатларида ҳам турли қўзиқоринларни териш ва истеъмол қилиш анъанага айланган.

Қўзиқоринлар оқсилга ва углеводларга бой бўлиб, инсон организми учун жуда фойдалидир. Бироқ уларнинг заҳарлиларидан эҳтиёт бўлиш зарур. Ҳозирда қўзиқоринларни иссиқхоналарда ҳам етиштириш йўлга қўйилган.

“Ўтмишга саёҳат”

Бу ҳар бир инсонга хос ва таниш ташвишли ҳиссиёт.

“Бу ерда қачонлардир бўлгансиз ёки нотаниш кимса билан гурунглашгансиз”. “Ушбу ғалати аҳволга 60-80 фоиз одамлар тушишади. Бу мияда мудроқ нейронларни уйғониши, ҳаёт қийинчиликлари ва бошқа сабаблар туфайли рўй беради, дейди Россия замонавий психотехнология мактаби директори Александр Мирмиы. –Қисқа лаҳзада бир нуқтада ўтмиш ва ҳозирги тасаввурлар тўқнаш келади: “Буни кўрганман ёки бу ерда бўлганман” деган хаёлга келамиз.

Шундай бўладики, ташвишланиш туфайли ирсий хотирамиз қаъридан бизга таниш образлар юзага қалқиб чиқади. Бошдан кечирган воқеалар ички ҳиссиёт ва ҳаяжондан хотирамизда қайта жонланади. Бундай хусусиятлар қандайдир дуч келишимиз мумкин бўлган кўнгилсизликлардан огоҳ қилиши ҳам мумкин.

“Ўрнингиздан туринг, суд маслаҳатчилари келяпти...”

Бу хитоб фуқаролик жамияти ривожланган мамлакатларда жиноий ишларни кўриб чиқишда тобора кўпроқ янграмоқда.

АҚШда ҳар қандай иш судда жавобгар ёки даъвогар хоҳишига кўра, суд маслаҳатчилари томонидан кўриб чиқилади. У ерда маслаҳатчилар иштирокида йилига 120 мингта иш кўриб чиқилади. Бу дунёдаги жараёнларнинг 90 фоиз ташкил этади. Жамоатчилик томонидан сайланган суд маслаҳатчиларининг ишни адолатли кўриб чиқишдаги фаолияти фуқароларнинг тобора кўпроқ ишончини қозонмоқда.

“АиФ” (2020 й, 39-сон) дан

Т.Мурод тайёрлади.