Хитойлик мутахассислар COVID-19ни Шарқ табобати имкониятлари ёрдамида бартараф этиш бўйича фикр билдирди
Айни кунларда мамлакатимизда бўлиб турган хитойлик бир гуруҳ тиббиёт экспертлари гуруҳи раҳбари Лоу Лишан Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги директори С.Қориев билан учрашди.
Улар COVID-19 вирусини Шарқ табобати ҳамда фармацевтика соҳасининг кенг имкониятлари ёрдамида бартараф этишда ҳамкорлик қилиш борасида фикр алмашди.
Шу куни хорижлик мутахассислар видеоконференция орқали оғир аҳволда ётган беморларни даволаётган шифокорларга тиббий маслаҳат ва тавсиялар беришди.
Хитойлик тиббиётчиларнинг Фарғона водийсидаги бошқа бир гуруҳи Андижон вилоятининг коронавирусга қарши курашаётган юздан зиёд шифокорларига маъруза ўқиш билан бирга 30 дан зиёд поликлиникаларнинг врачлари билан онлайн тарзда суҳбатлашди. Шунингдек, улар янгидан бунёд этилаётган замонавий модул шифохонасининг қурилиш ишлари билан танишиб ва ўз маслаҳатларини беришди.