Хориждан пул олиб турадиганлар пулни банкка бормасдан олиши мумкин
- 05.06.2019 16:17
- 534
- Иқтисодиёт
Четдан доимий равишда пул олиб турадиганларга “Алоқабанк” мобиль дастурида қатор қулайликлар яратилган, деб ёзмоқда davletovuz. Масалан, банкка келмасдан туриб пул ўтказмасини қабул қилиш мумкин. Бу хизматни “Алоқабанк” биринчилардан бўлиб жорий қилган. Пул ўтказмасини Visa картага, сўмдаги картага ёки ҳисобрақамга тушириш имконияти мавжуд. Айтганча, ушбу хизмат учун Visa картани очиш мутлақо бепул. Ушбу Visa карталардан нақд пул ечиш фоизсиз.
Мобиль дастур орқали Золотая Корона, Contact, MoneyGram, Western Union, Unistream тизимларидан пул маблағларини олиш мумкин. Хизматдан фойдаланиш бепул (пул ўтказмасини онлайн қабул қилиш учун қўшимча хизмат ҳақи олинмайди).
P.S.: Бу имкониятдан фойдаланиш учун битта ишни қилиш керак. Яъни пул ўтказмаси хавфсизлигини таъминлаш учун банкка бир марта келиб, зарур маълумотларни қолдириш лозим.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тарих ҳикмати: Самарқандлик Ҳисматовнинг аччиқ қисмати
- 32 дақиқа аввал
- Мутолаа
Нарпай туманида фирибгарлик ҳолати фош этилди
- 47 дақиқа аввал
- Жиноят ва жазо
Дунё қайси интернет платформаларидан кўп фойдаланади?
- 58 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Зарбалар давом этмоқда
- Кеча, 17:14
- Хориж