Йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганда ҳайдовчилар нима қилишлари лозим?

Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт:

Транспортни тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши, транспортни ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги;

Шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши;

Тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириши;

Шошилинч ҳолларда шикастланганларни яқиндаги шифохонага бошқа транспортда жўнатиши, бунинг имкони бўлмаганда ўз транспортида олиб бориш ва ҳодиса рўй берган жойга қайтиб келиши;

Бошқа транспортларнинг ҳаракатига тўсқинлик қилса қатнов қисмини бўшатиши;

Ҳодиса ҳақида ички ишлар органларига хабар бериши, гувоҳларнинг исм-шарифини ва яшаш манзилини ёзиб олиб, ички ишлар ходимларининг келишини кутиши.