Йўқотилган вақт қиссаси ёки соат минтақалари ҳақида қизиқарли фактлар

Тахминан 140 йил олдин дунёда вақт оралиғи масаласи бутунлай чигал аҳволда эди. Ўша даврларда нафақат мамлакатлар орасида, балки Россия ва АҚШ каби йирик давлатларнинг ҳар бир штати ёки вилоятларининг ўзи белгилаган cоат минтақаси бўларди ва чегарани кесиб ўтган одам, ўзини осонгина ўтмиш ёки келажакда топарди.

Бу ҳолат узоқ давом этиши фавқулодда ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин эди. Бундан ташқари, темир йўллар жадал суръатлар билан ривожланиб, поездлар сони кўпаярди, бу эса тартибсизликлар умумий мувофиқлаштирилиши лозимлигини талаб қиларди.

Буюк Британия ўз ҳудудида ягона стандарт вақтни жорий этишга қарор қилган биринчи давлат бўлди. Кейин бу ташаббусга АҚШ, Япония, Канада ва Россия каби бошқа бир неча давлатлар қўшилди. Шу тарзда дунёда вақт зоналари пайдо бўлди. XIX асрнинг охирида бўлиб ўтган Халқаро меридиан конференциясида Британиянинг Гринвич шаҳри расадхонаси “ноль” меридиан нуқтаси сифатида олиниб, Ерни 24 соат минтақасига бўлиш тўғрисида келишиб олинди.

Бу вақт минтақаларининг ҳосил бўлиши тўғрисида қисқагина маълумот эди. Энди улар ҳақида қизиқарли фактлар билан танишамиз.

Ярим тунда қуёш ботиши

Хитой дунёдаги энг узун мамлакатлардан бири бўлиб, унинг ғарбдан шарққача бўлган узунлиги 5700 километрни ташкил этади. Олимлар вақт минтақаларини “ажратганда” Хитойга уларнинг 5 таси тегди. Лекин ҳукумат тепасига келган Мао Цзи Дун 1949 йилда мамлакатдаги вақт зоналарини бўлинишини олиб ташлади ва ҳамма жойда Пекин вақтини белгилади. Ҳозирда Пекиндан олисда жойлашган Тибет автоном округида кун ботиши 5 соатга кечикади ва қуёш соат ярим тунни кўрсатганда ботади.

Айланма вақт

Временная петля Гималаев/ © travelask.ru

Осиёдаги Ҳимолай  (тоғ тизими) муқаддас ва сирли жой бўлиши билан бирга, бу ерда вақт ёввойи пойгаларни ҳам ташкил қилади. Мисол учун, саёҳатингизни Ҳиндистондан бошлаб Ҳимолай тоғлари бўйлаб Шарққа қараб юрсангиз, соатингизни:

  • Непал ва Ҳиндистон чегарасида - 15 дақиқа олдинга;
  • Хитой чегарасини кесиб ўтганда – 2,5 соат олдинга;
  • Бутан Қироллигига киришда – 2 соат олдинга;
  • Бутан орқали Ҳиндистонга қайтишда – ярим соат олдинга ;
  • Мьянма ҳудудида – бир соат олдинга силжитишга тўғри келади.

Мустақиллик қадри

Ҳиндистон ва Непал ўртасидаги 15 дақиқалик вақт ҳақида ўқиб ҳайрон бўлган бўлсангиз керак. Ҳиндистондан мустақил бўлган мағрур Непал ўз соатини қўшни Ҳиндистондан 10 дақиқа олдинга силжитиб, бу эркинликни намойишкорона таъкидлашга қарор қилди. 1986 йилда бу непалликлар учун етарли бўлмагандек туюлди ва улар ёвуз ва такаббур қўшни билан ўз фарқини яна 5 дақиқага оширишга қарор қилишди.

Бир соат ўрнига уч ярим

Афғонистон ва Хитой ўртаси чегарасида қўйилган бир қадам – соат милларини 3,5 соат олдинга силжитишга мажбур қилади. Вақт кескин ўзгарадиган бундай ноёб жой дунёнинг бошқа ҳеч бир жойида йўқ. Бунинг учун Мао Цзи Дун ва унинг ягона Хитой вақтидаги қатъий қарорига раҳмат!

Ўтмиш ва келажаксиз ҳаёт

Воображаемая линия перемены дат/ © travelask.ru

Сайёрада сана ўзгарувчанлиги чизиғи деб аталадиган шундай хаёлий чизиқ мавжуд. У Тинч океанининг 180-меридиан чегараларидан ўтади. Агар сиз уни ғарбдан шарққа кесиб ўтсангиз, роппа-роса бир кун олдин (ўтмиш)га қайтишингиз, шарқдан ғарбга ҳаракатлансангиз мос равишда бир кун олдин (келажак)га қайтишингиз мумкин. Демак, бу жой ердаги ҳозирги вақт мавжуд бўлмаган ва фақат ўтмиши ва келажаги бўлган ягона жой бўлиб қолмоқда.

Уч вақт учрашадиган жой

Норвегия, Финландия ва Россия чегараларида кичкинагина Раякоски қишлоғи жойлашган бўлиб, у ерда учта вақт минтақаси бир нуқтада туташади. Маъмурий жиҳатдан у Мурманск вилоятида жойлашган ва у ерда атиги бир неча юз киши яшайди. Агар сиз ушбу қишлоқдан Финландия чегарасини кесиб ўтсангиз, соатни бир соат, агар Норвегияга бормоқчи бўлсангиз, у ҳолда икки соат орқага қайтаришингиз керак.

Вақт минтақалари инсоният томонидан ихтиро қилинган ягона ғалатилик эмас.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.