Ёрқин ғоялари бошқалар томонидан дастлаб бемаъни деб топилган олимлар

Илмий ҳақиқатни бошқалардан олдин кўра олиш баъзан қийин синовлардан ўтиш билан тенг. Кўплар ўрнатилган назарияларга ёпишиб олиб, янгиларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини рад этади. Тарихда жамият новаторни унинг тахминлари нотўғрилигига ишонтириб қўя қолмасдан, олимларни масхара қилиб, уларни ақлдан озган деб эълон қилган ҳолатлар ҳам кўп бўлган.

Ўз ғоясини ҳимоя қилишдан қўрқмаган, ғояларни илгари суришга журъат этган бу одамлар туфайли эндиликда биз космосга учамиз, вабо ва цингани даволаймиз.

Жозеф Листер

Британиялик шифокор ва олим, антисептик жарроҳликнинг кашшофи биринчи бўлиб микроскопик организмлар операциядан кейинги инфекцияни келтириб чиқариши ва операциядан олдин қўлларни ювиш, асбоблар ва бемор терисини дезинфекция қилишни таклиф қилди. Листернинг замондошлари уни масхара қилишди, нуфузли тиббиёт журналларидан бири The Lancet  шифокорларни унинг ғояларига эҳтиёткорлик билан қарашга чақирди.

Жон Сноу

XIX асрда яшаган инглиз шифокори Жон Сноу ўша пайтда ҳукмронлик қилган вабо каби касалликлар ёмон ҳаво”дан келиб чиқиши назариясига шубҳа билан қараган. У инфекция манбаи ифлосланган сув эканлигини исботлаб, статистик маълумотларни тўплаган. Танқидчилар унинг назариясига кескин қарши чиқишган, бироқ 30 йил ўтгач, улар Сноу ғоясини эпидемиологик касалликларни даволашдаги асосли ҳақиқат сифатида гапира бошлаган.

Игнац Филипп Земмельвейс

Венгриялик шифокор Игнац Земмельвейс доялар ишлайдиган туғруқхоналардаги ўлим кўрсаткичи шифокорлар қатнашадиганлар туғруқларга қараганда пастроқ бўлганини аниқлаган. У шифокорларнинг қўлларини махсус эритма билан ювишга чақирди, бироқ “жанобнинг қўллари табиатан покиза” деб ҳисоблайдиган ҳамкасблари томонидан масхара қилинган. Асабий ҳолатга тушган Земмельвейс руҳий касалликлар шифохонасига жўнатилган ва у ерда вафот этган. Кейинчалик у “оналар қутқарувчиси” сифатида тарихга кирган.

 Барбара Мак-Клинток

Физиология ва тиббиёт соҳасида Мобиль генетик элементларни кашф этгани учун Барбара Клинток Нобель мукофотига сазовор бўлган. Лекин илмий жамоатчилик дастлаб унинг “сакрайдиган генлармавжудлиги тўғрисидаги баёнотини бидъат сифатида қабул қилган эди. Барбара кейинчалик бу ҳақда Улар мени мияси айниган аҳмоқ, мутлақо ақлдан озган аёл, деб ўйларди”, деб эслаган.

Жон Юдкин

Ўтган асрнинг ўрталарида диетолог, Соф, оппоқ қирғин қуроли" китоби муаллифи Жон Юдкин машҳур эътиқодга қарамасдан, ёғдан кўра шакарни истеъмол қилиш семириш, диабет ва юрак-қон томир касалликларига олиб келишини таъкидлади. Бу огоҳлантиришлар жиддий қабул қилинмаган, профессорнинг мавқеи ҳамкасблари томонидан йўққа чиқарилган, фақат Юдкин ўлимидан кейингина бу назария тасдиқланган.

Роберт Х. Годдард

Коинот асрига асос солган инсоннинг иши нафақат олимлар, балки журналистлар томонидан ҳам масхара қилинган. Ўшанда The New York Timesбутун бир мақолада олимнинг ракеталар космосда учиши мумкинлиги ҳақидаги тахминини масхара қилган. Деярли ярим аср ўтгач Аполлон 11учирилганидан сўнг ўша газетада хатоларидан афсусда эканликлари ҳақидаги мақола чоп этилган.

Георг Кантор

Тўпламлар назарияси” (математикада умумий хусусиятга эга ихтиёрий характердаги элементлар тўплами) ни яратган немис математиги ҳам қаттиқ танқид қилинган. У илмий лўттибоз, назария эса - зарарли ва кулгили деб қабул қилинган. Олим умидсизликдан тушкунликка тушган. Тахминан 40 йил ўтгач, Лондон Қироллик жамияти Канторни математик тадқиқотлар учун бериладиган энг юқори мукофот - Сильвестр медали билан тақдирлаган. XIX–XX асрларнинг энг нуфузли математикларидан бири Девид Гилберт бу ҳолат тўғрисида “Ҳеч ким бизни Кантор томонидан яратилган жаннатдан қувиб чиқара олмайди...”, деб айтган эди.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.