ЙТҲ оқибатида "Нексия" ёниб кетди, ҳайдовчи қурбон бўлди

Жорий йилнинг 15 апрель куни соат 21:00 ларда Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Туркистон ҚФЙ, Алимбува МФЙ, Рамадан кўчасида ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган И.А. “Нексия” русумли транспорт воситасини ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи махсус стикерсиз Ёшлик кўчаси томонга бошқараётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиши оқибатида қаршисидан ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган М.Н. бошқарувидаги, ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи махсус стикерсиз “Ласетти” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Тўқнашув оқибатида “Нексия” русумли транспорт воситаси ёниб кетган, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

“Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси И.А. ЙТҲ жойида вафот этган, “Ласетти” русумли транспорт воситаси йўловчиси Д.Н. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.