Москва вилоятида меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган муштлашувда ўзбек фуқаролари иштирок этмаган
- 23.07.2021 23:36
- 61
- Xorij
Оммавий ахборот воситаларида Москва вилоятидаги кафелардан бирининг яқинида меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани ва ўқ овозлари эшитилгани ҳақида хабар тарқалди.
Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ходимлари Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати билан боғланиб, вазиятни ўрганди.
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу муштлашув 18 июлдан 19 июлга ўтар кечаси Москва вилояти Апрелевка шаҳрида жойлашган "Хорошее место" кафеси яқинида Россия Федерациясининг 10-15 нафар фуқаролари иштирокида юз берган.
Мазкур можарода Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этмаган.
O'xshash xabarlar
So'nggi yangiliklar
Samarqandda “smart avtobekat”lar o‘rnatiladimi?
- Kecha, 18:17
- Samarqand
Shafqatsiz hayvonlar
- Kecha, 18:07
- O'qing, qiziq!
Hayot tuprog‘iga qorishgan oltin
- Kecha, 16:05
- Mutolaa
Yonimizdagi soxta mehribonlar
- Kecha, 16:05
- Mutolaa