Самарқандда 20 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачаси топширилди

Тадбирда иштирокчи йиғилганларни кириб келаётган Янги йил байрами билан қутлаб, мамлакатимизда ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини алоҳида таъкидлади.

— Аҳолини ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами доимий эътибор марказимизда, — дейди Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тиббий-ижтимоий бўлими бошлиғи Абдували Холдоров. — Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида айнан ногиронлик аравачасига эҳтиёжи бор 89 нафар фуқарога шаҳар ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан аравача берилган эди. Бугунги тадбир давомида яна йигирма нафар ногиронлиги бўлган шахсга ногиронлик аравачаси топширилди.

Самарқанд шаҳар Майсазор маҳалласида яшовчи 55 ёшли Заифа Ҳакимова хасталик туфайли биринчи гуруҳ ногирони бўлиб, 2 йилдирки у мустақил юра олмайди. Тегишли тартибда шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилиб, бугун ногиронлик аравачасига эга бўлди.

Алишер ИСРОИЛОВ олган суратлар.