Ибодат Жўрақулова байрам арафасида подполковник унвонига сазовор бўлди
- 09.03.2019 11:43
- 347
- Самарқанд
Бу янгилик Самарқанд вилоят Ички ишлар тизимида меҳнат қилаётган хотин-қизлар, фахрий аёллар учун байрам тадбирида эълон қилинди.
Вилоят ишки ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник А.Тошпўлатов йиғилганларни байрам билан қутлар экан, тизимда эркаклар билан бир сафда мардонавор хизмат қилаётган хотин-қизларнинг жасоратли меҳнатини эътироф этди. Соҳада фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ хотин-қизларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Шу жумладан, Пахтачи туман ички ишлар бўлимида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими катта инспектори Ибодат Жўрақулова подполковник унвонига сазовор бўлди.
- 22 йилдан буён шу соҳада фаолият кўрсатаман, - дейди И.Жўрақулова. - Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликларнинг олдини олиш борасида ишларимиз ижобий самара бермоқда.
Гулруҳ Мўминова.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа