Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Афғонистон жанубида портлаш содир бўлди

Бугун, 19 сентябрда Афғонистон жанубидаги Забул вилоятининг Калат шаҳри хавфсизлик бошқармаси биноси ёнида портлаш содир этилди. Автомобилга ўрнатилган портловчи модданинг портлатилиши оқибатида 7 нафар одам ҳалок бўлди, 85 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Tolo News телеканали шаҳар раҳбари Раматуллах Ярмала берган маълумотга таяниб хабар берди.

Ушбу портлашни қайси жиноий гуруҳ содир этгани ҳозирча номаълум.

Ҳужум “Толибон” гуруҳининг сентябрь охирида бўлиб ўтадиган президент сайловларини бузишга ваъда берганидан сўнг икки кун ўтиб содир этилди. Ушбу Портлашдан олдин мамлакат пойтахти Қобул ва Парван вилоятида ҳам портлашлар уюштирилди. Оқибатда 48 киши қурбон бўлди ва 80 нафар одам жабрланди.