Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШда Хитой етакчиси Си Цзинпин “Сталин ўринбосари”, деб аталди

АҚШ Президенти Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Роберт О‘Брайен Хитой раҳбари Си Цзинпинни Иосиф Сталиннинг ўринбосари, дея атади. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.

“Хитой коммунистик партияси маркцизм-ленинизм партия ҳисобланади. Хитой партиясининг Бош котиби Си Цзинпин ўзини Иосиф Сталин ўринбосари ўрнида кўради”, дея таъкидлади Америка Президенти маслаҳатчиси. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Хитой дунёни ўзининг фойдасига ўзгартирмоқчи бўлаётганига жим қараб туролмайди. Акс ҳолда Вашингтон ўлкан хатога йўл қўяди.
Бироз олдин АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитойни АҚШдаги намойишлардан фойдаланишга ўринишда айблаган эди.

“Хитой коммунистик партиясининг Жорж Флойднинг фожиали ўлимидан ўзининг тошбағир сиёсий фойдаси йўлида фойдаланишга уриниши бекор кетади”, дея таъкидлаган эди давлат котиби.