Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бразилияда коронавирусга қарши вакцина синовида иштирок этаётган кўнгилли вафот этди

Бразилияда AstraZeneca ва Оксфорд университети томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказишда иштирок этгаётган кўнгилли вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости нашри Бразилиянинг Anvisa саломатликни назорат қилиш миллий агентлиги тақдим этган маълумотга таяниб хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, ўлим сабаби ахлоқий ва махфийлик сабабларини инобатга олган ҳолда ошкор қилинмаган, шунингдек, кўнгиллига плацебо ёки воситанинг ўзи берилганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам ошкор қилинмаган.

AstraZeneca компанияси вазиятга муносабат билдиришдан бош тортди ва вазият юзасидан расмий позицияга эга эмасликларини маълум қилди.

Шунга қарамасдан, Anvisa тақдим этган маълумотга кўра, вакцина синовлари хавфсизлигини баҳолаш халқаро қўмитаси томонидан олиб борилган назорат ишлари ҳақидаги маълумотлар қисман тақдим этилган ва қўмита синовларни давом эттиришни таклиф қилган.

Оксфорд унивеситети вакцина хавфсиз эканини ва синовлар давом этишини маълум қилди. Университет баёнотида мустақил суриштирув шундай хулосага келинганлиги таъкидланган.