Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ижара уйида фоҳишахона ташкил этган шахсга жазо тайинланди

Яқинда жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлисида фоҳишахона ташкил этган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Гап шундаки, Самад Зафаров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳеч қандай фойдали иш билан шуғулланмасдан, ғаразли ва паст ниятларда фоҳишахона ташкил этган.

2019 йил 2 августь куни ўзи ижарада яшаб келаётган Навоий шаҳридаги хонадонларнинг бирида 100 минг сўм эвазига Ш.А. ва К.С.нинг ўзаро интим алоқа қилишлари учун уйидан алоҳида хона ажратиб, уларга шарт-шароит яратиб берганлиги Навоий шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида аниқланиб, 100 минг сўм миқдордаги пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.

Судланувчи С.Зафаров суд мажлисида айбига иқрорлик билдирмасдан, гўёки хонадонига ўша куни унинг танишлари келганлиги ва улар бирга шунчаки ўтириб, спиртли ичимлик истеъмол қилганликларини важ қилган. Ёшини ва оилавий шароитини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради.

Унинг айби суд мажлисида текширилди ва тўпланган далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботланди.

С. Зафаров илгари ҳам шунга ўхшаш жиноятни содир этган.

Суд барча ҳолатларни иносбатга олиб, судланувчига Ўзбекистон Республикаси Жиноят колекси 131-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топиб, С.Зафаровга 1 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Маъмуржон ҚОДИРОВ,

жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди судьяси.