Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинланди

Мардонов Нурмуҳаммад Зайниддинович вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Н.Мардонов 1984 йилда Иштихон туманида туғилган. 2007 йил Тошкент Ислом университети, 2012 йил Банк-молия академияси, 2014 йил Хитойнинг Сунь Ят-сен университетини ҳамда 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Тайинловга қадар Н.Мардонов вилоят ҳокимининг ўринбосари котибияти мудири вазифасида иш олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Фарҳод Мажидов Жомбой тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилганди.