Коронавирус инфекциясига чалингаларнинг 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қизлардир
- 24.03.2020 14:03
- 131
- Долзарб

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда.
Улардан 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қиз, шунингдек, 4 нафари вояга етмаган болалардир. Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0-9 ёшгача – 4 нафар, 10-19 ёшгача – 1 нафар, 20-40 ёшгача – 27 нафар, 40-50 ёшгача – 7 нафар ҳамда 50-59 ёшгача – 4 нафар, 60-70 ёшгача бўлган эса 6 нафарни ташкил этмоқда, деб маълум қилди ССВ матбуот котиби Фурқат Санаев.
Беморлардан 11 нафари ўрта оғирликда бўлиб, улардан 5 нафари аввалдан сурункали касалликларга чалинган.
Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сабрни турмуш ўртоғимдан ўргандим
- 12/07, 17:07
- Мутолаа
Акция: “Сув - ҳаёт демакдир!”
- 12/07, 15:14
- Самарқанд
Ҳар куни ўртача 6 киши йўлда вафот этяпти
- 12/07, 14:46
- Долзарб
Ватани йўқ одам ҳеч кими йўқ одамдир
- 12/07, 14:32
- Мутолаа
Оила муҳити жамиятнинг кайфияти мезони
- 11/07, 19:39
- Жамият