Мардикор бозори бўлмайди
- 31.05.2019 10:26
- 1359
- Самарқанд
Самарқанд шаҳар С.Айний кўчасида жойларган вилоят “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятининг бино ва иншоотлари ер майдони билан бирга Самарқанд шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилади ва бу ерда меҳнат бозори ташкил этилади. Бу вазифа Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида ўтказилган сайёр йиғилиш баёнида белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда шаҳардаги С.Айний кўчасида кишилар вақтинчалик иш билан банд бўлиши учун чиқадиган мардикор бозори мавжуд. Бу жойдаги тартибсизлик, транспорт воситалари ўтишига ноқулайлик анча вақтдан буён аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Теглар:
мардикор бозори
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа