Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд давлат университетида Халқаро таълим дастурлари факультети ташкил этилди

Самарқанд давлат университетида юртимиз тарихида илк маротаба хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда таълим бериладиган Халқаро таълим дастурлари факультети ташкил этилди.

Факультетда қуйидаги нуфузли хорижий университетлар билан ҳамкорликда бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади:

👉 Хитойнинг Сиан Жиаотонг ва Шанси университетлари;
👉 Жанубий Кореянинг Сунчонхян университети;
👉 Исроилнинг Холон технология институти;
👉 Ҳиндистоннинг Алигарх Муслим университети;
👉 Германиянинг Киел университети;
👉 Франциянинг Инжинерия мактаби;
👉 Россиянинг Станкин Москва Давлат технологиялар ва Санкт-Петербург университетлари.

✅ Факультетда материалшунослик, саноат математикаси, мехатроника ва робототехника, географик ахборот тизимлари ва масофавий зондлаш, муҳандислик, ахборот технологиялари, тарих, мактабгача таълим, психология каби йўналишларда мутахассислар тайёрланади.

✅ Бакалавриатнинг 1- ва 2- босиқичлари ва магистратуранинг 1-босқичини муваффақиятли тамомлаган талабалар кейинги босқичда хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттирадилар. Хорижий университетларда ўқишни муваффақиятли тугатган талабалар СамДУ ва хорижий ҳамкор университетларнинг икки томонлама дипломига эга бўладилар.

✅ Абитуриентлардан ҳужжатлар Самарқанд давлат университети Физика факультети биносининг 1-қаватида қабул қилинмоқда.

Маълумот учун телефонлар: +998 97 611 34 77, +998 97 391 27 16