Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Саратонни чақирадиган 6 нарса, буни 90 фоиз одам билмайди

Онкологик касалликлар ҳақида билмайдиган одам топилмаса керак. Уни келтириб чиқарадиган сабаблари кўп, аммо шундай омиллар борки, улар организмда саратон касаллигини кучайтириб юборади. Бу ҳақда биз ўз мақоламизда айтиб ўтамиз, деб ёзмоқда AdMe.ru.

Биз сизга шуни эслатмоқчимизки, касаллик ташхисини эрта аниқлаш одам ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Ортиқча вазн

Илмий тадқиқотларга кўра, танада ортиқча вазнлик қанчалик кўп бўлса, ички органларда саратоннинг ривожланиши шунчалик юқори бўлади. Семизлик туфайли организм янгиланиш жараёнида хавф ортиб боради.

Агар сиз жисмоний ҳаракатни ошириб, озишни бошласангиз, нафақат юқори босим, атеросклероз хавфи, диабетдан халос бўласиз, балки ошқозон, қизилўнгач, жигар саратони эҳтимолини камайтирган бўласиз.

Қайноқ чой

Агар сиз қайноқ чой ичишни одат қилган бўлсангиз, сиз учун ёмон хабаримиз бор. Тадқиқодга кўра, 65 даражадан юқори иссиқликдаги ичимликни ичиш қизилўнгачнинг саратон хавфини оширади. Қайноқ суюқлик қизилўнгачга тушгач, шиллиқ қават йўқолади ва бу яхшиликка олиб келмайди. 

Агар сиз носоғлом турмуш тарзи (ичиш, чекиш)ни биргаликда олиб бораётган бўлсангиз, касаллик 5 баравар ошади. Шунинг учун сизга ҳаддан ортиқ иссиқ чойни исмасликни тавсия қиламиз.

Баланд бўй

Яқинда олиб борилган изланишларда шу нарса маълум бўлдики: инсон бўйи қанчалик баланд бўлса, унинг саратонга чалиниш хавфи шунчалик юқори бўларкан. Ушбу ғалати тадқиқот 1950 йилларда кашф қилинган, аммо аниқ изоҳ берилмаган. Ўсиш даражаси юқори бўлган инсонлар кўпроқ хўжайрага эга эканлиги сабабли, уларнинг камида биттаси мутацияга учраганлиги эҳтимоли юқори.

Тунги сменадаги иш

2007 йилда саратонни чақирувчи омиллар қаторига тунги сменада ишлаш ҳам қўшилди. 2008 йилда Данияда 38 нафар ишчи аёлларда кўкрак саратони ривожланган, улар анча вақт тунги сменада ишлаган. Уларга моддий компенсация берилган, чунки касаллик тунги иш сабабли пайдо бўлганини топишган.

Тунги вақтдаги иш билан саратон ўртасидаги боғлиқликни кашф этган бўлишсада, олимлар бу борада аниқ фикр билдиришгани йўқ. Биз ижобий ва салбий томонларни тарозига тортган ҳолда ҳамма ухлаб ётган пайтда ишламасликни тавсия этамиз.

Қуёш остида ярим соат сайр, ҳатто 15-30 дақиқа

Қуёш остида узоқ вақт бўлиш мелономани чақириши мумкин. Агар сиз ярим соат қуёшда ҳимоя воситаларсиз сайр қилсангиз ҳам тери саратони эҳтимоллиги ошади.

35 ёшгача бўлганларни тез-тез қуёш тиғида сайр этишини тавсия қилмаймиз, чунки меланомалар ошиш эҳтимоллиги 75 фоиздир. Сайр қилишдан олдин оддий чораларни кўрган маъқул. Қуёшдан ҳимояловчи крем, бош кийим, ёпиқ енгил либос терингизни саломатликдан асраши мумкин.

Тутунда гўштдан таом

Одамлар чўғда гўшт пиширишни хуш кўришади. Тадқиқотда аниқланишича, тутун орқали терига кўплаб кимёвий нарсалар синггади. Булар саратонни пайдо қилишни кучайтиради.

Албатта, севимли машғулотдан бутунлай воз кечиш керак эмас, фақат ёпиқ кийимларда, тутундан узоқроқда таом тайёрлаган маъқул. 

Мобил телефонлар саратонни чақирмайди

Кўпчилик мобил телефонлар мия саратонига олиб келади, деб ҳисоблашади. Бизда яхши янгилик бор: мобил телефондан электромагнит сигнали ва саратон ўсмалари ривожланиши ўртасида боғлиқлик топилмади. Олимлар 10 йил давомида ушбу саволга жавоб излашди, ниҳоят мобил алоқа биз учун хавфли эмаслигини аниқлашди.