Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тадбиркорларнинг 80,2 миллиард сўмлик кредит қолдиқлари пролонгация қилинади

Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи О.Тўхтаевнинг маълум қилишича, пандемия даврида айланма маблағи камайиб кетган корхоналар қувватини ошириш бўйича режалар ишлаб чиқилган.

Мисол учун, 2019 йил декабрь - 2020 йил февраль ойларида 2 160 тадбиркорлик субъекти ўртача 350 миллиард сўм айланмани амалга оширган бўлса, август ойида ушбу корхоналар ҳисобрақамида 14,9 миллиард сўм айланма амалга оширилган.

Кўрилган чоралар натижасида сентябрда ушбу корхоналар ҳисобрақамида 20,9 миллиард сўм айланмани амалга оширишга эришилди. Бундан ташқари, фаолиятини тиклаш учун 125 тадбиркорлик субъектига 57 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Республикамизда ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш учун тадбиркорлик субъектларига бир қатор имтиёз ва преференциялар берилган.

Жумладан:

- 5 407 юридик корхонага 1 377,1 миллиард сўмлик;

- 2 869 ЯТТларнинг 66,3 миллиард сўмлик кредитлари муддати узайтирилди.

184 тадбиркорлик субъектларининг 80,2 миллиард сўмлик кредит қолдиқлари бўйича тўлов муддатини 6 ойдан 1 йилгача узайтириш (пролонгация қилиш) юзасидан Марказий банкка таклиф киритилди.