Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тойлоқ ва Жомбой туманларида бир кунда 390 та ҳолатда йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланди

Вилоят ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тойлоқ ва Жомбой туманларида 2019 йил 17 ноябрь куни “Автопатруль” рейд тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбирда йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан 106 та қўпол қоидабузарлик, 48 та тегишли ҳужжатларсиз ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан бошқариш, 9 та қувиб ўтиш,  21 та одам ташиш қоидасини бузиш, 31 та йўл-белгиларига риоя қилмаслик, 21 та автомашинада ўт ўчиргич ва зарур дорилар тўплами (аптечка) йўқлиги, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, светофорнинг қизил чироғида харатланиш, телефондан фойдаланиш, йўл белгисига амал қилмаслик, техник кўрикдан ўтмаслик ва бошқа турдаги жами 390 та ҳолатда қоидабузарликлар аниқланди.

51 та транспорт воситалари жарима майдонига қўйилди.

Бошқа ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизликка лоқайд бўлмаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Худди шундай рейд тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.